Линклар

Руслан Чагаевни нокаут қилган австралиялик боксчида допинг топилди


Профессионал бокснинг WBA йўналиши бўйича энг оғир вазндаги жаҳон чемпионлиги учун жангда ўзбекистонлик Руслан Чагаев устидан ғалаба қозонган австралиялик Лукас Браун қонида допинг топилган.

Чагаев билан жангдан икки ҳафта ўтиб допинг текширувидан ўтган боксчи қонида тақиқланган кленбутерол моддаси аниқланган.

Эндиликда Браун жаҳон чемпионлигидан маҳрум этилиши мумкин. Руслан Чагаев учун эса чемпионлик камарини қайтариб олиш имкони пайдо бўлди.

Лукас Браун ва Руслан Чагаев жанги 5 март куни Чеченистон пойтахти Грознийда бўлиб ўтган эди.

Браун 10 раундда техник нокаут билан Руслан Чагаев устидан ғалаба қозонганди.

XS
SM
MD
LG