Линклар

logo-print

"Исломий давлат" Брюсселдаги портлашлар учун масъулиятни зиммасига олди


Брюссел аэропорти ва метро бекатида сешанба куни содир этилган ва камида 34 одам ўлимига сабаб бўлган ҳужум учун масъулиятни "Исломий давлат" экстремист гуруҳи зиммасига олди.

"ИД"га яқин Амиқ агентлиги 22 март куни "Исломий давлат жангчилари портлатгич камарлар ва бошқа ускуналар ёрдамида Брюссел аэропорти ва марказий метро бекатини нишонга олган ҳужумларни амалга оширган"и ҳақда хабар қилди.

Брюсселнинг “Завентем” халқаро аэропорти ва шаҳар марказидаги "Маэлбек" метро бекатида содир бўлган портлашлар оқибатида камида 34 одам ҳалок бўлди, юздан зиёд одам яраланди.

Брюссель ҳокими Йван Мэйор метро бекатидаги ҳужум оқибатида камида 20 одам ҳалок бўлганини билдирди.

Ҳозирда Брюссель аэропорти ва метроси ёпиқ қолмоқда.

XS
SM
MD
LG