Линклар

logo-print

Жанубий Корея Ўзбекистонда "ақлли суғориш тизими"ни барпо этади


Ўзбекистонда сув етишмаслиги ортидан ариқлар қуриб қолаётгани кўп кузатилади.

Ўзбекистонда сув етишмаслиги ортидан ариқлар қуриб қолаётгани кўп кузатилади.

Жанубий Корея мутахасислари Ўзбекистон сув хўжалигини модернизациялаш ишларини амалга оширади. Бу ҳақда 22 март куни Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таянган ҳолда Регнум агентлиги хабар берди.

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан 7 миллион доллар миқдорида молияланадиган мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистонда сувни катта миқдорда тежаб қоладиган “ақлли суғориш тизими” яратилиши кутилмоқда. Лойиҳа 4 йил давомида амалга оширилади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда экин майдонларини суғориш учун сув етишмаслиги доимий муаммога айланган. Ўзбекистон расмийлари сув етишмаслигида Қирғизистон ва Тожикистонни айблаб келади.

Ўзбекистонлик мутахасисларга кўра, бу икки мамлакатда Шўролар даврида барпо этилган сув омборлари заҳиралари элект энергияси ишлаб чиқаришга йўналтирилаётгани ортидан Ўзбекистон далаларига сув етмай қолмоқда.

XS
SM
MD
LG