Линклар

logo-print

Москвада Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги вазият муҳокама қилинмоқда


Баҳсли ҳудудга киритилган ўзбек аскарлари.

Баҳсли ҳудудга киритилган ўзбек аскарлари.

Москвада 22-23 март кунлари ўтаётган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти доимий кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги вазият муҳокама қилинмоқда.

Ташкилот расмийси Владимир Никишин доимий кенгаш йиғилиши Қирғизистон талаби билан ўтказилаётгани, йиғилиш якунланганидан сўнг унинг қарори ва хулосаси жамоатчиликка ошкор этилиши ҳақида билдирди.

Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги эса КХШТ доимий кенгаши аъзолари Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида юзага келган вазиятдан ташвиш билдирганини маълум қилди. 23 март куни ҳам бу масалани муҳокама қилиш давом этади.

18 март куни Ўзбекистон томони Қирғизистон билан баҳсли бўлиб турган Чаласарт ҳудудига 2 БТР. 2 КамАз ва 40дан ортиқ аскар киритган эди. Бу Қирғизистон ҳукумати ва халқининг кескин норозилигига сабаб бўлган.

XS
SM
MD
LG