Линклар

Украиналик журналист Георгий Гонгадзенинг жасади ўлимидан 16 йил ўтганидан сўнг 22 март куни куни дафн этилди.

Унинг оиласи журналистнинг ўлими муносабати билан адолатли тергов ҳалигача ўтказилмагани ва ҳақиқат қарор топиши учун кураш давом этишини билдирмоқда.

Украина ҳукумат доираларидаги сиёсий коррупция борасидаги мақолалари билан танилган Гонгадзе 2000 йилнинг сентябрида Киевда ўғирлаб кетилган ва ўша йилнинг ноябрь ойида унинг боши танасидан жудо қилинган жасади пойтахт ташқарисида топилган эди.

Гонгадзенинг қариндошлари ўз яқинларининг жасади ниҳоят дафн этилганидан мамнун эканликларнии айтган ҳолда, “уни ўлдирган одам албатта, эртами –кечми топилиб, жазога тортилиши лозим”, деб баёнот бердилар.

XS
SM
MD
LG