Линклар

Барак Обаманинг Кубага тарихий сафари ниҳоясига етди


АҚШ президенти Барак Обама Куба раҳбари Рауль Кастро билан Ҳаванада учрашмоқда, 21 март, 2016 йил.

АҚШ президенти Барак Обама Куба раҳбари Рауль Кастро билан Ҳаванада учрашмоқда, 21 март, 2016 йил.

АҚШ президенти Барак Обаманинг Куба пойтахти Ҳаванага қилган икки кунлик тарихий сафари якунланди.

Обама 22 март куни Куба президенти Рауль Кастро билан бирга жамоатчилик олдида нутқ сўзлади. Мазкур нутқ Куба телеканали орқали намойиш этилди. Обамиа Куба ҳукумати ва халқини “демократик тамойилларга амал қилинадиган жамият тузишга” чақирди.

Обаманинг нутқи кубаликлар томонидан қизғин қабул қилингани хабар қилинмоқда. Кубада Обама диссидентлар билан ҳам учрашган.

Обаманинг Куба сафари 21 март куни бошланган эди. Обама сўнгги 88 йил ичида Кубага ташриф қилган биринчи АҚШ президенти бўлди. АҚШ ва Куба ўртасидаги дипломатик алоқалар эса 1959 йилда Кубада Фидель Кастро раҳбарлигидаги коммунистлар инқилоб йўли билан ҳокимиятга келганидан сўнг узилган эди.

2014 йил охирида Обама 50 йилдан ошиқ вақт мобайнида икки мамлакат ўртасидаги совуқчиликка сабаб бўлган санкцияларни юмшатиш тўғрисидаги қонунни имзолаган.

XS
SM
MD
LG