Линклар

HRW Савченкого нисбатан суд жараёни адолатсиз бўлганини айтмоқда


Савченко суд ҳукми ўқилаётган пайтда.

Савченко суд ҳукми ўқилаётган пайтда.

Халқаро “Хьюман Райтс Вотч” ташкилоти украиналик учувчи Надежда Савченкога Россия суди томонидан ўқилган ҳукмни “адолатсиз ўтган суднинг хулосаси”, деб баҳолади.

Ҳуқуқ фаоллари баёнотида суд Савченконинг айбсиз эканини тасдиқлайдиган муҳим ҳужжатларни қабул қилишдан бош тортгани оқибатида адвокатлар ўз ҳимоясидаги одамга билдирилган айбловларни самарали тарзда рад этиш имкониятидан маҳрум бўлгани айтилади.

Ҳалқаро ташкилот Савченкога нисбатан чиқарилган ҳукм асоссиз эканини таъкидлаган ҳолда, у қонуний кучга кириши мумкин эмас, деб ҳисоблайди.

Ғарб сиёсатчилари, жамоат ва давлат арбоблари Россияда украиналик учувчи Надежда Савченкога нисбатан ўтказилган судни “фарс” сифатида баҳоламоқда.

22 март куни Россиянинг Донецк шаҳар суди Надежда Савченкони россиялик икки журналистнинг ўлимида айбдор деб топиб, 22 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этган. Савченокнинг ҳимоячилари, учувчи аёл рус журналистлари ўлимидан олдин россияпараст исёнчилар томонидан асирга олинганини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG