Линклар

АҚШ Давлат котиби бугун Москвага икки кунлик сафарини бошламоқда


АҚШ Давлат котиби Жон Керри

АҚШ Давлат котиби Жон Керри

Бу ерда Жон Керри президент Путин ва ташқи ишлар вазири Лавровлар билан сўзлашувлар ўтказади.

Музокаралар чоғида Суриядаги вазият, бу мамлакат ҳукумати ва мухолифати ўртасида женевада ўтказилаётган сўзлашувлар истиқболлари ҳамда Украина шарқидаги вазият муҳокама қилинади.

Хабарларга қараганда, Жон Керри Россия раҳбариятини Минск келишуви шартларини бажаришга кўндириш учун Украина шарқидаги сепаратчиларга таъсир ўтказишга Россия раҳбариятини чақирмоқчи.

Давлат котиби, шунингдек, Россия суди томонидан куни кеча 22 йилга йилга озодликдан маҳрум этилган украиналик ҳарбий учувчи Надежда Савченко тақдири масаласини кўтаради.

XS
SM
MD
LG