Линклар

ИИВ ахборот хизматига таяниб, uz24.uz сайтининг хабар қилишича,Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи фуқаронинг уйида очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик натижасида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасининг 4 ёшли набирасини куйган ҳолдаги жасади топилган Ёнғиндан уйнинг 40 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Айтилишича, ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон бўйлаб 125 та ёнғин қайд этилган.

Ушбу ёнғинларда 1 киши ҳалок бўлган, 3 киши тан жароҳати олган, 1 млрд. 66 млн. сўмлик қурилиш конструкциялари ва 1 млрд. 194 млн. сўмга яқин моддий бойлик ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ёнғинлардан қанча зарар кўрилгани тўғрисида маълумот келтирилмаган.

XS
SM
MD
LG