Линклар

Трамп ва Клинтон Аризонада ўтган бирламчи сайловда ғолибликни қўлга киритди


Айни пайтда Юта ва Охайо штатларида ўтган кокусларда (партия йиғилишлари) Дональд Трамп ўзининг ҳарифи Тед Крузга ютқазиб қўйди, Хиллари Клинтон эса, асосий ҳарифи Берни Сандерсдан ўзиб кетди.

Аризонада эса, республикачилар вакили Дональд Трамп ва демократлар вакили Хиллари Клинтон ғалаба қилди.

АҚШ президентлигига номзодликка номзодлар ўз чиқишларида бир-бировининг ташқи сиёсатга оид дастурларини, энг аввало исломий экстремизмга қарши кураш масаласидаги позицияларини танқид қилди.

Трамп Клинтонни масалани тўла тушунмасликда айблади, Клинтон эса, америкаликларга нафақат президент, балки бош қўмондон сайлашлари кераклигини уқтирди.

АҚШ президенти сайлови 2016 йилнинг 8 ноябрида ўтказилади.

XS
SM
MD
LG