Линклар

logo-print

Украина прокуратураси Савченкони судлаган россияликлар устидан жиноят иши қўзғади


Россиялик судьялар ва прокурорлар устидан Украина Бош прокуратураси томонидан очилган жиноят иши украиналик ҳарбий учувчи Надежда Савченко устидан ҳукм чиқарилиши билан боғлиқ.

Бу ҳақда "112 Украина" телеканалида қилган чиқиши чоғида Бош прокурор ёрдамчиси Владислав Куценко баёнот берди.

Куценконинг айтишича, судьялар Леонид Степаненко, Али Хайбулаев ва Евгений Чернишлар устидан жиноят иши улар Савченко иши бўйича қасддан адолатсиз ҳукм чиқарганлиги учун очилган.

Россия Бош прокуратураси прокурорлари Павел Филипчук, Дмитрий Юношев ва Владислав Кузнецовлар устидан эса, улар Савченкони жиноий жавобгарликка ғайриқонуний тортгани учун жиноят иши очилган.

22 март куни Россиянинг Донецк шаҳар суди Надежда Савченкони россиялик икки журналистнинг ўлимида айбдор деб топиб, 22 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этган. Савченокнинг ҳимоячилари, учувчи аёл рус журналистлари ўлимидан олдин россияпараст исёнчилар томонидан асирга олинганини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG