Линклар

Ўзбекистон Чегара қўмитаси: Қирғизистонликлар чегарадаги вазиятни мураккаблаштирмоқда


Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизматига кўра, Қирғизистоннинг “айрим ҳарбий хизматчилари ва фуқароларининг иғвогарона ҳаракатлари Ўзбек-Қирғиз чегарасидаги вазиятни мураккаблаштирмоқда”.

Қўмита матбуот хизмати маълумотларига таяниб, подробно.уз сайти, кейинги пайтларда чегарада юз берган айрим ҳолатлар тафсилотини хабар қилди.

Сайтнинг бошқа бир материали - Наманган вилояти, Чортоқ тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Кадастр хизмати ва ер ресурслари бўлимининг бошлиғи Абдусамат Исабоев билан суҳбат Ўзбек-Қирғиз чегараси билан боғлиқ баъзи баҳсли ҳудудлар мавзуига бағишланган.

Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларининг чегара мавзуидаги материаллари пайдо бўлиши арафасида - 18 март куни Ўзбекистон томони Қирғизистон билан баҳсли бўлиб турган Чаласарт ҳудудига 2 БТР. 2 КамАз ва 40дан ортиқ аскар киритган эди. Бу Қирғизистон ҳукумати ва халқининг кескин норозилигига сабаб бўлган.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон билан чегарадаги баҳсли вазиятни ҳал қилишда ёрдам сўраб Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига мурожаат қилди, деб хабар қилди Россияда чиқадиган “Независимая газета”.

XS
SM
MD
LG