Линклар

Москва Савченкони тез кунда Киевга қайтариб беражаги тўғрисида хабар пайдо бўлди


Россиянинг Украинадаги элчиси Михаил Зурабов Киевда ўтказилган ёпиқ учрашувда украиналик ҳарбий хизматчи Надежда Савченко яқин вақт ичида ватанига қайтарилажагини айтди.

Бу ҳақда Зурабов билан учрашувда қатнашган манбага таяниб Грани.ру нашри хабар қилди.

Зурабовга кўра, Москва мартнинг бошидаёқ Савченкони Украинага қайтариб беришга тайёр эди, лекин Россиянинг Киевдаги элчихонасига ҳужум қилингани учун бу қарорни ортга суриб қўйган.

22 март куни Россиянинг Донецк шаҳар суди Надежда Савченкони россиялик икки журналистнинг ўлимида айбдор деб топиб, 22 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этган. Савченокнинг ҳимоячилари, учувчи аёл рус журналистлари ўлимидан олдин россияпараст исёнчилар томонидан асирга олинганини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG