Линклар

logo-print

Порошенко янги Вазирлар маҳкамасини ҳафта бошигача маъқуллашни сўрамоқда


Украина президенти Петро Порошенко.

Украина президенти Петро Порошенко.

Украина президенти Петро Порошенко мамлакатдаги сиёсий бўҳронни изга солиш учун парламент депутатларини янги Вазирлар маҳкамасини кейинги ҳафта бошигача маъқуллашга чақирди.

Ҳукмрон коалиция коррупцияни жиловлаш уринишлари қабатида тарқаб кетди, аммо бош вазир Арсений Яценюк лавозимини тарк этишдан бош тортмоқда. Яценюк ҳукумати Порошенко партияси ташаббуси билан ўтган ойда ўтказилган ишончсизлик вотумига дош берганди.

Украина президенти журналистларга парламент коалицияси тақдим қилган ҳар қандай номзодни дастаклашга тайёрлигини билдирган. Порошенкога кўра, сешанбагача парламент томонидан маъқулланган ҳукуматга эга бўлиш Украина манфаатларига мосдир.

Яценюк сиёсий бўҳрон тез орада ҳал бўлишига умид билдирди.

Порошенко Олий Рададаги йирик фракцияни назорат қилади. Яценюк партиясини тамсил этувчи депутатлар сони Порошенко фракциясидаги депутатларникидан озроқ ва авваллари улар доим президент гуруҳи томонида туриб овоз берган.

Украина молия вазири Наталья Яресько 22 март куни қатъий шартлар бажарилган тақдирда бош вазир бўлишга тайёрлигини билдирган.

XS
SM
MD
LG