Линклар

Асқар Ақаевнинг қидирувдаги куёви Дубайда қўлга олинди


Адил Тўйғанбаев.

Адил Тўйғанбаев.

Қирғизистон собиқ президенти Асқар Ақаевнинг халқаро қидирувда бўлган куёви Адил Тўйғанбаев Интерпол ходимлари томонидан Бирлашган Араб Амирликларида қўлга олинди.

Бу ҳақда маълум қилган Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, қатор жиноятларни содир этганликда айбланган Тўйғанбаев Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 11 йил муқаддам қидирувга берилганди.

Бир пайтлар Қирғизистоннинг биринчи рақамли олигархи бўлган Адил Тўйғанбаев Қирғизистонга экстрадиция қилинадими-йўқми – бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабарида айтилмаган.

Асқар Ақаевнинг куёви 2013 йили Олмаотада, 2014 йили эса Москвада қўлга олинган, бироқ Қозоғистон фуқароси бўлган Тўйғанбаевни Россия ва Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Қирғизистонга экстрадиция қилишдан бош тортишган.

Адил Тўйғанбаев Қирғизистонни қайнотаси ҳокимиятдан қулатилган 2005 йилдаги “Лола инқилоби”дан кейин тарк этганди.

Тўйғанбаевнинг адвокатлари унга қўйилган айбловлар уйдирма эканини иддао қиладилар.

XS
SM
MD
LG