Линклар

Брюссель портлашларини амалга оширган худкушларнинг шахси очиқланди


Ака-ука Холид (ч) ва Иброҳим (ў) Бақравийлар.

Ака-ука Холид (ч) ва Иброҳим (ў) Бақравийлар.

Бельгия пойтахтидаги аэропорт ва метрода ака-ука томонидан амалга оширилган худкуш ҳужумлардан сўнг брюсселликлар бор кучлари билан нормал ҳаётга қайтишга ҳаракат қилмоқдалар.

Бельгия прокурори Фредерик Ван Леу аэропортда ўзини портлатган Иброҳим ал-Бақравий бутун Европани даҳшатга солган ҳужумгача ўз компьютерида нома қолдирганини билдирди.

22 март куни Брюсселда амалга оширилган ҳужумларда камида 31 киши нобуд бўлган.

Иброҳим ал-Бақравийнинг акаси Холид Брюссель марказидаги Маэлбек метро станциясида ўзини портлатган.

Ван Леу кеча ўтказилган матбуот анжуманида метродаги худкушнинг шахси бармоқ изларидан аниқлангани, унинг 1989 йилда туғилган ва Бельгия фуқароси бўлган Холид ал-Бақравий бўлганини билдирган.

Бельгия прокурори интиҳор этган ҳар иккала ҳужумчи аввал террорчиликка алоқадор бўлмаган жиноятларда айбланиб, судланганини ҳам қўшимча қилган.

Брюсселдаги портлашларга алоқадор учинчи шахс Нажим Лашравий экани айтилмоқда.

Сешанба куни Брюсселда содир этилган портлашлар учун масъулиятни “Исломий давлат” гуруҳи ўз зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG