Линклар

Каримов бельгияликларга таъзия билдирди


Ҳужумдан кейинги Брюссель.

Ҳужумдан кейинги Брюссель.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Брюсселдаги терактлар муносабати билан Бельгия қироли Филиппга ҳамдардлик мактуби йўллаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар тарқатди.

“Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамда жабрланганларга чуқур ҳамдардлик билдирди”, дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарномасида.

Сешанба тонгида Брюсселда содир этилган худкуш ҳужумларда камида 31 киши ҳалок бўлган, 274 киши тан жароҳати олганди.

XS
SM
MD
LG