Линклар

“Тозалаш”дан сўнг ўзбек расмийлари 260 дан зиёд хорижликни бадарға қилди


Ўзбекистонда шу йил 20 февралидан 20 мартигача ўтказилган “Тозалаш - Антитеррор” тезкор-қидирув амалиётидан кейин 260 нафардан зиёд чет эллик ва фуқаролиги бўлмаган шахс мамлакатдан чиқариб юборилди. Бу ҳақда “Постда” газетаси Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги қонунбузарликларнинг олдини олиш бош бошқармаси маълумотига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Бир ой давом этган тадбир мобайнида бошқа мамлакатларга узоқ муддатга чиқиб кетган 75 мингдан зиёд ўзбекистонликнинг шахси аниқланган ва улар қайдга олинган. Узоқ вақт чет элда бўлиб, Ўзбекистонга қайтган яна 70 минг фуқаро билан “профилактик суҳбатлар ўтказилган, уларнинг тиббий кўрикдан ўтиши ва ишга жойлашиши бўйича чоралар кўрилган”.

Ишчи гуруҳлар корхона, муассаса, савдо нуқталари, кўнгилочар жойлар ва бошқа шу каби турли объектларнинг 90 фоиздан кўпроғини текширганлар. Текширув чоғида 144 мингга яқин маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланган, улардан 36 минг 700 таси паспорт-виза тартибининг бузилиши билан боғлиқ.

Тадбир давомида профилактик қайдда бўлган 256,5 минг фуқаро ва уларнинг оила аъзолари билан тарбиявий-тушунтириш ишлари олиб борилган.

XS
SM
MD
LG