Линклар

Атамбаев ШҲТнинг Тошкентдаги саммитига қатнашмоқчи эмас


Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бу йил ёзда Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтадиган саммитида иштирок этмоқчи эмас. Бу ҳақда Атамбаев 24 март куни Бишкекда журналистлар олдида қилган чиқишида билдирди.

ШҲТга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити жорий йилнинг 23-24 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтиши керак.

Шу кунларда ўзбек-қирғиз чегарасида вужудга келган вазият икки мамлакат ўртасида сиёсий тарангликни кучайтирмоқда.

18 март куни Ўзбекистон томони Қирғизистон билан баҳсли бўлиб турган Чаласарт ҳудудига 2 бронетранспортер ва 40 дан ортиқ аскар киритган эди. Бу Қирғизистон ҳукумати ва халқининг кескин норозилигига сабаб бўлган. 21 март куни Ўзбекистон ва Қирғизистон баҳсли ҳудудга жалб қилинган чегарачилар сонини 8 нафардангача қисқартирган.

XS
SM
MD
LG