Линклар

logo-print

Ўзбекистон Марказий Банки раисининг 1-ўринбосари ўзгарди


Марказий банкнинг Тошкентдаги бош қароргоҳи.

Марказий банкнинг Тошкентдаги бош қароргоҳи.

Президент Ислом Каримов фармони билан Саидкамол Хўжаев мамлакат Марказий банки раисининг 1-ўринбосари этиб тайинланди.

Саидкамол Хўжаев 2014 йил декабридан бери “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки бошқарув раиси лавозимида ишлаб келган.

2010 йилдан бери Марказий банк раисининг 1-ўринбосари бўлиб ишлаган Улуғбек Мустафоевнинг бирор лавозимга тайинлангани ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.

Ўзбекистон Марказий банкига 1993 йилдан бери Файзулла Муллажонов раислик қилиб келмоқда.

Ўзбекистон банк тизимида учта давлатга қарашли¸ бешта хорижий капитал иштирокида тузилган¸ еттита хусусий¸ жами 26 та тижорат банки бор.

XS
SM
MD
LG