Линклар

Туркия жанубидаги Ғозиантеп шаҳри полициясига кўра¸ 23 март куни “Исломий давлат” жиҳодий гуруҳи сафига қўшилиш мақсадида Сурияга ўтишга уринган беш шахс қўлга олинган.

Турк матбуотининг ëзишича¸ қўлга олинганлар Россия¸ Тожикистон¸ Туркманистон ва Ўзбекистон фуқароларидир.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати расмийлари 2015 йил охирида Сурия ва Ироқдаги жиҳодчилар сафида 2400 га яқин Россия фуқароси¸ 5000 га яқин марказий осиëлик жанг қилаëтганини эълон қилган эди.

Туркия полицияси ҳозирга қадар бир неча марта Суриядаги жиҳодчилар сафига кетаëтган ўзбекистонликлар қўлга олингани¸ қолаверса¸ ИШИДга одам ëллаш билан шуғулланаëтганларга қарши рейдлар ўтказилгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Хусусан¸ 2015 йил октябрь ойида Истанбул махсус хизматлари ИШИДга жангари тайëрлаш билан шуғулланганликда гумонланаëтган мадрасада 53 нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаросини қўлга олган эди.

Турк матбуотига кўра¸ ушланганларнинг 24 нафари ИШИД сафига қўшилишга тайëрланаëтган вояга етмаган болалар бўлиб чиққан.

XS
SM
MD
LG