Линклар

АҚШ бизнесменлари Ўзбекистонга сармоя киритиш истиқболини ўрганмоқда


АҚШ бизнесменларининг Тошкент сафари АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

АҚШ бизнесменларининг Тошкент сафари АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

АҚШ ширкатларини Ўзбекистонда бизнес қилишга рағбатлантириш мақсадидаги тадбирлар доирасида Америка савдо делегацияси Тошкентга сафар қилмоқда.

Айтилишича¸ 22-24 март кунлари АҚШ бизнесменлари ўзбекистонлик ишбилармонлар¸ шунингдек ҳукумат расмийлари билан давра столи ўтказмоқда.

Бу тадбир Ўзбекистон ҳукуматининг АҚШ элчихонаси¸ АҚШ Савдо вазирлиги¸ Ўзбекистондаги Америка Савдо палатаси билан ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Давра суҳбатида асосий диққатнинг соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасидаги технологиялар масаласига қаратилиши¸ айни пайтда¸ бошқа соҳаларга ҳам сармоя киритиш имконлари муҳокама этилиши айтилмоқда.

Тошкент давра суҳбатида АҚШдаги 13 ширкатнинг 30 га яқин вакили қатнашмоқда.

XS
SM
MD
LG