Линклар

23 март куни Тошкентда Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий сайти янги версиясининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Бош прокуратуранинг www.prokuratura.uz манзилида иш юритувчи расмий сайтидаги кўзга ташланадиган ўзгариш аввалги яшил-оқ ранглари ўрнига кўк рангнинг киритилишидир.

Бош прокурор 1-ўринбосари Шерзод Матиев олиб борган тақдимотда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси¸ шунингдек турли вазирлик ва матбуот вакиллари қатнашди.

Янги сайтни тақдим этган прокуратура матбуот хизмати раҳбари Гулноза Раҳимова унга киритилган янгиликлар билан таништирган.

Бош прокуратура расмий сайтининг янгиланганига қарамай¸ ундаги маълумотлар сифат ва кўламининг заифлиги ўзгаришсиз қолган.

XS
SM
MD
LG