Линклар

logo-print

Президент Обама Аргентинадаги зиëфатда тангога тушди


АҚШ президенти Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишель Аргентинага қилган расмий сафар давомида профессионал танго раққослари билан рақсга тушди.

Обамаларнинг алоҳида раққослар билан Аргентина тангосига тушгани Интернет тармоқларида кенг ëйилмоқда.

Аргентина президенти Маурисио Макри Обамалар шарафига берган зиëфатда маҳаллий раққосалардан бири президент Обамани кутилмаганда рақсга таклиф қилган. АҚШ матбуотининг ëзишича¸ аввалига Обама рақсга тушишга кўнмаган¸ лекин бироздан сўнг раққоса таклифига кўнган. Шундан сўнг Мишель Обама ҳам эркак раққос ҳамроҳлигида танго тушган.

Қарийб 90 йиллик танаффусдан сўнг Кубага борган илк Америка президенти бўлган Обама¸ Ҳаванадан сўнг сафарини Аргентинада давом эттирди.

Обама кейинги 20 йил ичида Аргентинага расмий сафар билан борган илк АҚШ президенти бўлди.

XS
SM
MD
LG