Линклар

Туркиялик тиллафурушнинг АҚШда қўлга олиниши Эрдўғонни ноқулай ҳолга солди


Ризо Зарраб турмуш ўртоғи, турк қўшиқчиси Эбру Гундеш билан.

Ризо Зарраб турмуш ўртоғи, турк қўшиқчиси Эбру Гундеш билан.

22 март куни асли эронлик Туркия фуқароси¸ ном чиқарган тиллафуруш Ризо Заррабнинг АҚШда қўлга олиниши Туркияда катта шов-шувга сабаб бўлди.

22 март куни асли эронлик Туркия фуқароси¸ ном чиқарган тиллафуруш Ризо Заррабнинг АҚШда қўлга олиниши Туркияда катта шов-шувга сабаб бўлди. Анқара юқори даражали амалдорлари билан яқинлиги ортидан жамоатчилик назарига тушган Зарраб ўтганда Туркия ҳукумати ичидаги коррупция можаросидаги асосий фигурантлардан бири эди.

АҚШ прокурори тадбиркорни Эрон ҳукуматига қарши жорий қилинган иқтисодий санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам беришда айбламоқда. Бу айблов Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳукумати учун зарба бўлди. Президент ўзи ва ўзига яқин шахсларга 2013 йил қўйилган коррупция айбловларини давлат тўнтариши мақсадида қилинган ҳаракат сифатида баҳолаб¸ Заррабни эътиборли тадбиркор деб аввалги можародан жазосиз чиқиб кетишига имкон яратган эди.

Зарраб билан боғлиқ 2013 йилги жанжал ортидан Эрдўғон минглаб давлат ишчиси, полиция ходими ҳамда айбловчиларни ишдан ҳайдаган эди. Ўшанда бу шахсларнинг кўпчилиги кейинроқ қамалган, айримлари мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган эди.

Туркия ҳамда Эрон фуқароси бўлмиш Зарраб 2013 йил порахўрликда айбланиб, Туркияда қўлга олинган эди. Ўшанда унга Эрон билан олтин савдосини енгиллатиш учун Эрдўғон ҳукуматидаги вазирларга миллионлаб доллар қийматга эга пул ва совғаларни пора ўлароқ бериш айблови қўйилган эди.

АҚШда илгари сурилаётган айбловга кўра, Зарраб ва унинг шериклари Туркия ва Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган ширкатлар тармоғи ёрдамида Эрон номидан савдо қилган ва АҚШни лақиллатган.

Айбловда айтилишича, мазкур режадан фойда кўрган ширкатлар орасида Эрон ҳукуматига тегишли “Миллат” банки, Эрон миллий нефть ширкати ҳамда Naftiran Intertrade Company ширткатлари бўлган.

Зарраб Туркия ҳукумитига яқин “Хабар” телевидениесига 2014 йилнинг апрелида берган интервьюсида тахминан 12 миллиард доллар қийматга эга олтиннинг Эронга ўтишига ёрдам берганини айтган эди.

Туркиядаги жиноий иш ёпилганидан кейин Эрдўғон Заррабни ҳимоя қилиб, уни мамлакатга фойда келтираётган “хайриячи” ўлароқ олқишлаган эди.

Зарраб хотини ҳамда болалари билан Флорида штатининг Маями шаҳрига дам олишга борган пайтидапайтида қўлга олинди. Кейинги ҳафтада Эрдўғон АҚШга хизмат сафари билан боришни режалаштириган.

Заррабнинг қўлга олиниши 22 март куни Туркия биржасига салбий таъсир кўрсатди. Бу ҳодиса яна 2013 йилги терговда кўриб чиқилган “Халқ банки” давлат банки инвесторларини хавотирга солди.

“Халқ банки”нинг акциялари 22 март куни 8 фоизга тушиб кетди. Бунинг ортидан банк Туркия ёки АҚШда тергов қилинмаётгани ҳақида билдирув эълон қилишга мажбур бўлди.

Заррабнинг турмуш ўртоғи Эбру Гундеш қўшиқчи ва юлдуздир. Жуфтликнинг Истанбулда 72 миллион доллар қийматга эга уйи бор.

XS
SM
MD
LG