Линклар

Бахтиёр Фаттоҳов: Икки давлат ўртасидаги чегара тезроқ аниқланиши керак!


Бахтиёр Фаттоҳов

Бахтиёр Фаттоҳов

Қирғиз Республикаси Ўзбек миллий-маданий маркази раиси, Қирғизистон – Ўзбекистон дўстлик жамияти раиси Бахтиёр Фаттоҳовнинг айтишича, Қирғизистон – Ўзбекистон давлат чегарасидаги инцидент муносабати билан қилинаётган баёнотлар ва чақириқлардан яқиндагина миллатлараро тўқнашувни бошдан кечирган Ўш шаҳри аҳолиси анча хавотирга тушиб қолган.

Ўш шаҳар Кенгаши сайлови кампанияси муносабати билан шу кунда Қирғизистоннинг жанубий пойтахтида юрган Бахтиёр Фаттоҳов ўшликларни хавотирга солган воқеалар юзасидан Озодлик саволларига жавоб берди.

Сарлавҳага чиқарилган масала юзасидан маълумот: Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегарасининг умумий масофаси 1378 километрдир. Мазкур чегара чизиғини аниқлаш масаласи юзасидан сўзлашувлар бошланганига 20 йилдан ошди.

2015 йилнинг ёзидаги маълумотларга қараганда, икки давлат ўртасида баҳсли бўлиб турган 50 дан ортиқ ҳудуд мавжуд.

Қирғиз томони чегаранинг 1003 километри аниқланиб бўлганини билдирган, Ўзбек томонига кўра эса, 701 километригина аниқланиб бўлган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG