Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби Лавров билан учрашувни “самарали” деб атади


АҚШ Давлат котиби Керри россиялик ҳамкасби Лавров билан.

АҚШ Давлат котиби Керри россиялик ҳамкасби Лавров билан.

Москвага келган АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокараларда Сурия ва Украинадаги вазият атрофлича муҳокама қилинганини билдирди ва ўзаро мулоқотни “самарали” деб баҳолади.

Лавров билан учрашув арафасида АҚШ дипломатлари раҳбари Суриядаги томонлар ўртaсида эришилган муваққат ўт очмасликка оид келишув мамлакатдаги зўравонлик даражасини бироз пасайтирганини билдирди. Керри вазиятни яхшилаш учун кўпроқ ҳаракат лозимлиги¸ хусусан¸ қамалда қолган Сурия шаҳарлари аҳолисига гуманитар ëрдам етказишни кўпайтириш кераклигини таъкидлади.

Жон Керрининг бугун кечроқ Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG