Линклар

logo-print

Публицист Шароф Убайдуллаев билан OzodNazar эшиттириши доирасида ўтказганимиз Наврўз суҳбатларининг 2- қисмида суҳбатдошимиз собиқ Ўзкомпартиянинг идеология масалалари бўйича секретари Раъно Абдуллаева билан ғойибона баҳсга киришади.

Яқинда ёши 80 га тўлган Раъно Абдуллаева куни кеча Озодлик саволларига жавоб бераркан, ўтган асрнинг 80- йиллари ўрталарида Ўзкомпартия Марказий қўмитасида Наврўзнинг “ҳаёт-мамоти” масаласи кўрилган мажлисни эслар экан, “Наврўзнинг тақиқланишига менинг алоқам йўқ, чунки мен ўша мажлисдан олдин ишдан бўшаган эдим”, деди.

Раъно Абдуллаеванинг бу гапини Шароф Убайдуллаев рад этди. “Гапларимни исботлаш учун етарли ҳужжатларим бор”, деди.

Ўша пайтларда КПСС Марказқўмининг Ислом динига қарши устма-уст 2 та қарори чиққан эди.

Эътиборингизга ҳавола қилинаётган суҳбатдан мақсад мўътабар ёшга кирган аёлни ёлғончига чиқариш эмас, асло. Балки ақли Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг тўлган янги авлодга 1991 йилгача ҳам ҳаёт бўлганини, ўшанда ҳам Ўзбекистон бўлганини Наврўз баҳона йўл-йўлакай эслатиб қўйишдир.

Шароф Убайдуллаевнинг бугунги суҳбати эклектик бўлди –суҳбатнинг баъзи нуқталарида “бу киши бошқа ёққа кетиб қолдию?” деб тингловчи ҳайрон бўлиши мумкин. Лекин, аслида суҳбатдошимиз чалғиётгани йўқ: бир умр сўз билан ишлаган Убайдуллаев суҳбат давомида чекинишлар қилар экан, ҳар доим асосий мавзуга қайтадики, тинглаб бўлгач, ўша чекинишларсиз суҳбат тўла очилмаган бўлар эди, деган фикрга, албатта, келасиз.

Яна бир гап: суҳбатдошининг гапини бўлаверади, деб норози бўлаверадиган тингловчилар учун хушхабар: бу гал OzodNazar бошловчиси деярли индамай ўтиради :)

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG