Линклар

Испанияда ҳалок бўлган ўзбек толиба Самарқандда дафн этилди


Испанияда аварияга учраган талабалар автобуси.

Испанияда аварияга учраган талабалар автобуси.

Испаниядаги автоҳалокатда ҳалок бўлган ўзбекистонлик Моҳина Абдусаидова самарқандлик бўлган.

Бу ҳақда самарқандлик журналист Тошпўлат Рахматуллаев ўз Facebook саҳифасида маълум қилди. Журналистнинг билдиришича, Моҳина Абдусаидова 23 март куни Самарқандда дафн этилган.

20 март куни Испаниянинг Барселона ва Валенсия шаҳарларини боғловчи йўлда 57 толибани олиб кетаётган автобус ҳалокатга учраши оқибатида 13 нафар қиз ҳалок бўлган эди. Уларнинг барчаси Испанияга хориж давлатларидан ўқишга келган талабалар бўлган.

Моҳина Абдусаидова Австрия пойтахти Венадаги MODUL University талабаси бўлган ва у Испанияда талабалар алмашинуви дастури доирасида ўқиётган эди.

XS
SM
MD
LG