Линклар

Татаристон президенти қариндошини ўлдирган ўзбекистонликлар 19,5 йилга қамалди


Татаристон собиқ президенти Минтемир Шаймиевнинг қариндошларини ўлдирган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари 19,5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Татаристон Олий суди Ўзбекистон фуқаролари Ином Маҳкамов ва Игорь Сусановга нисбатан ҳукм ўқигани ҳақида пайшанба куни Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Ином Маҳкамов ва Игорь Сусанов 15 йил аввал, яъни 2000 йилнинг декабрь ойида Салмачи посёлкасида тери-таносил касалликлари диспансери бош врачи Ринат Ахмадиев оиласини ўлдирганликда айбдор, деб топилган. Ринат Ахмадиевнинг хотини Татаристон собиқ президенти Минтемир Шаймиевнинг синглиси бўлган.

Тергов материалларида айтилишича, Маҳкамов ва Сусанов шифокорннинг уйидаги пул ва қиматбаҳо буюмлар яширинган жойни топиш учун Ахмадиевни қийноққа солган. Шифокор уларга қимматбаҳо буюмлар яширинган жойни айтмаганидан сўнг улар Ахмадиевни, унинг икки боласи ва хотинини ўлдирган. Шундан сўнг улар бир неча йил Ўзбекистондла яшириниб юрганлар.

Жиноятчилар 2015 йилда Татаристонда қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG