Линклар

Бугун Думада Ўзбекистон қарзларини кечиш тўғрисидаги қонун муҳокама қилинади


Россия Давлат Думаси.

Россия Давлат Думаси.

Россия Давлат Думаси Ўзбекистоннинг Москвадан бўлган 865 миллион доллар миқдоридаги қарзини кечиб юбориш тўғрисидаги қонунни муҳокама қилади.

Мазкур қонун лойиҳаси Думанинг МДҲ давлатлари бўйича қўмитаси томонидан қўллаб –қувватланган.

Sputnik нашрининг хабар беришича, Давлат Думаси қонун лойиҳасини 25 мартдан бошлаб муҳокама қилишни бошлаши кутилмоқда.

2014 йилнинг 10 декабрида президент Владимир Путиннинг Тошкентга сафари доирасида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги молиявий талаблар ва мажбуриятларни мувофиқлаштириш тўғрисидаги шартнома имзоланган эди. Қонун лойиҳаси мазкур шартнома талаблари доирасида ишлаб чиқилган.

Кремль Ўзбекистон Россиядан жами 889 миллион 300 минг доллар миқдорида қарздор эканини айтиб келган. Бироқ Ўзбекистон бу қарзнинг фақат 43 миллион 100 минг долларини тан олган ва Москва собиқСССР Олмос фонди орқали Ўзбекистондан камида 1 миллиард доллар қарздор эканини даъво қилган.

Путиннинг Тошкентга ташрифи давомида ўтказилган музокараларда томонлар ўз иддаоларидан воз кечишга келишиб олган. Келишув шартларига кўра, Ўзбекистон Москвадан 25 миллион доллар қарздор эканини тан олган ва бу қарз Давлат Думаси Ўзбекистон қарзларини кечиш тўғрисидаги қонунни қабул қилганидан сўнг 30 кун ичида тўланиши шарт.

XS
SM
MD
LG