Линклар

logo-print

Қирғизистон Тошкентдаги элчисини маслаҳатлашув учун чақиртириб олади


Чаласарт ҳудудига киритилган ўзбек аскарлари.

Чаласарт ҳудудига киритилган ўзбек аскарлари.

Ўзбекистон баҳсли бўлиб турган Чаласартга ҳарбий техника ва аскар киритгани муносабати билан Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчиси маслаҳатлашувлар учун Бишкекка чақиртириб олинади.

Бу ҳақда 24 март куни Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги расмийси Нурлан Суярқулов Озодлик радиоси қирғиз хизматига маълум қилди.

Расмий ўз баёнотида “Қирғизистон Ўзбекистон баҳсли ҳудудга ҳарбий техника ва аскар киритиш ҳуқуқига эга эмас эди деган фикрда собит экани”ни яна бир бор таъкидлади.

Ўзбекистон 18 март куни икки давлат ўртасида баҳсли бўлиб турган Чаласарт ҳудудига 2 БТР. 2 КамАз ва 40 аскар киритган эди. Шундан сўнг Қирғизистон томони Тошкентга норозилик нотаси жўнатган.

22 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги нотага жавоб қайтарган. Жавобда Ўзбекистон Наврўз муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилиши доирасида Чаласартга аскар киритгани айтилган.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Тошкентнинг бу жавобини мавҳум ва мужмал, деб ҳисоблаб, 24 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига яна бир норозлик нотаси жўнатди.

XS
SM
MD
LG