Линклар

Сурияда Россиянинг яна бир зобити ҳалок бўлди


Сурия ҳукумат кучлари Пальмирага яқинлашмоқда, 24 март, 2016 йил.

Сурия ҳукумат кучлари Пальмирага яқинлашмоқда, 24 март, 2016 йил.

Россия махсус кучлари офицери Суриянинг Пальмира шаҳрида ҳарбий топшириқни бажарётган пайтда ўққа учиб ҳалок бўлди.

Бу ҳақда 24 март куни “Интерфакс” агентлигига Суриядаги “Хмеймим” рус ҳарбий базаси расмийси маълум қилди.

Хабарда айтилишича, офицер бир ҳафтадан бери Пальмира шаҳрида “Исломий давлат” гуруҳининг объектларини аниқлаш бўйича махсус топшириқни бажараётган эди. У Россия ҳарбий учоқларига қайси нуқталарни бомбардимон қилиш бўйича координатларни тақдим этиши керак бўлган.

Расмий хабарларга қараганда, бундан аввал Сурияда Россиянинг беш нафар ҳарбийси ҳалок бўлган.

Пайшанба куни Сурия ҳукумат кучлари жангларни давом эттириб, “Исломий давлат” гуруҳи эгаллаб олган Пальмира шаҳрига яқинлашгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Пальмира тарихий-маданий комплекс сифатида ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

XS
SM
MD
LG