Линклар

logo-print

Украина парламенти раиси номзоди бош вазирликка кўрсатилди


Украина парламенти спикери Владимир Гройсман.

Украина парламенти спикери Владимир Гройсман.

Украина парламенти спикери Владимир Гройсман мамлакат бош вазири лавозимига сайланиши мумкин.

24 март куни Олий Радада ўтган маслаҳатлашувлар жараёнида парламентдаги “Порошенко блоки” Гройсман номзодини бош вазирликка тавсия этган. Гройсман парламентдаги президент Порошенко командаси вакилидир.

Амалдаги бош вазир Арсений Яценюк парламент спикерлигига ўзи мансуб бўлган “Халқ фронти” вакили сайланадиган бўлса, истеъфо беришга тайёр эканини айтди. Яценюкка кўра, парламент раислигига “Халқ фронти” вакилининг сайланиши ортидан ҳокимият президент Порошенко мансуб сиёсий партия қўлида тўлиқ жамланиб қолишининг олди олинади.

Украинада бош вазир истеъфоси юзасидан сиёсий инқироз ўтган ойда бошланган эди. Ўшанда парламент Яценюкка ишончсизлик билдириш масаласини кўтарган, бироқ депутатларнинг кўпчилиги бош вазирга ишончсизлик билдиришга қарши овоз берган эди.

XS
SM
MD
LG