Линклар

Донбассда қўлга олинган россияликнинг адвокати ўлик холда топилди


Украина шарқида қўлга олинган рус фуқароси Александр Александров манфаатларини ҳимоя қилиб келган адвокат Юрий Грабовский ўлик холда топилди.

Украина ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага кўра, номаълум кимсалар адвокатни ўлдириб, Киев-Одесса автомобиль йўли ёқасига кўмиб кетган.

Ҳозирда қотилликка алоқадорликда гумонланиб икки шахс қўлга олинган.

Александр Александров ва Евгений Ерофеевлар ўтган йил май ойида Луганск вилоятига украиналик ҳарбийлар тарафидан қўлга олинган эди.

Ўшанда улар Россия армиясининг амалдаги зобитлари эканликларига иқрор бўлишганди.

Россия томони эса ҳар икки зобит 2014 йилнинг декабр ойида истеъфога чиққанини билдирган.

XS
SM
MD
LG