Линклар

logo-print

Брюсселда ўттиздан зиёд одам ўлимига сабаб бўлган портлашлар ортидан ўтказилган рейдлар давомида олти киши қўлга олинган.

Белгия полицияси Брюсселнинг Схаербек мавзесида пайшанба куни рейдлар ўтказганди.

Ҳибсга олинган кишиларни шахси ва уларнинг ҳужумларга қанчалик алоқадорлиги ҳақида маълумот берилмаяпти.

Айни пайтда Франция пойтахти Парижда террор ҳуружи олди олингани ва шаҳарда ҳужум режалагани гумон қилинаётган бир шахс ушлангани айтилмоқда.

Брюсселдаги сешанба кунги ҳужумлар ўтган йил ноябридаги Париж ҳужумларига боғлиқ, деб кўрилади.

Ҳар икки ҳужумларга масъулиятни “Исломий Давлат” экстремист гуруҳи зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG