Линклар

Ўзбекистонда Фуқаропарвар Катталарнинг Эшиги Ҳар Доим Очиқ (Блог)

  • Сарвар Усмон

Ўзбекистонда Энг Кичкина Катталарнинг ҳам эшиги фуқаролар учун ҳар доим очиқ. Бундай дейишга ҳужжатимиз бор. Ҳужжат Telegramдан келди. Ҳужжатки, Сурхондарё вилояти Шўрчи туман Марказий маданият ва аҳоли дам олиш маркази идораси эшиги тепасидаги пешлавҳ.

Мана ўша пешлавҳнинг сурати:

Пешлавҳнинг ёнидаги бошқа бир лавҳда туман Маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи ва Марказ раҳбари томонидан фуқароларни қабул қилиш жадвали келтирилган.

Мана ўша лавҳнинг уст қисми:

Лавҳнинг уст қисмини ўқиб, Бутун Бошли Бир Туманнинг ё Маданият Уйи ёки Дам Олиш Боғи бўлган (нима эканлигини аниқлашга вақт сарфлашга қизғандик) “Марказий маданият ва аҳоли дам олиш маркази” раҳбарияти ўзларининг қимматли вақтларидан қанчасини фуқароларни қабул қилишга сарфлашига қизиқиб, лавҳнинг ост қисмига қарадик:

Воажабо! Шўрчи тумани маданиятининг иккала раҳбари ҳам душанбадан жумагача, эрталаб 8 дан кеч соат 5 гача фуқароларни қабул қилар экан!

Буни билиб ўйлаб қолдик: шўрчиликларнинг маданий дам олиши шу икки раҳбар билан мулоқотдан иборатми?

Ёки улар (Маданият раҳбарлари) шўрчиликларнинг қувончу қайғусига шерик бўладиган Сирдош Дўст, йўқолган молини топиб берадиган Фолбин, дарду ҳасратларини эшитадиган Психотерапевтми?

Агар раҳбарлар чиндан ҳам ҳафтада 5 кун 8 соатдан фуқаролар билан мулоқот қилса, Маданият бўлими ва Марказнинг ишларини ким бажаради?

Улар хазмат вазифаларини бажараман, деб хонасидан чиқиб кетса, фуқароларни ким қабул қилади?

Ўзи оддий фуқаронинг Маданият Уйи ёки Дам Олиш Боғи директорида қандай иши бўлиши мумкин?!

Балки фуқароларни қабул қилиш жадвали фуқарокўрcингамас, хўжакўрсингадир?

Ғалати-э!

Тушунмай қоламан бу Катталарнинг тутумларини.

Кичкина Катталарникиниям.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG