Линклар

Татаристонда собиқ президент яқинларини ўлдирган икки ўзбекистонлик 19 ярим йилга қамалди


Қозон шаҳридаги маҳкама Татаристон собиқ президенти Минтемир Шаймиевнинг қариндошларини ўлдиришда айбланиб, ўтган йили қўлга олинган 2 ўзбекистонлик, – 51 ёшли Инъом Маҳкамов ва 44 ёшли Игорь Сусановларни ҳар бирига 19,5 йиллик қамоқ жазоси тайинлаш ҳақида ҳукм чиқарди.

Улар 16 йил аввалги қотиллик бўйича айбли деб топилдилар.

Тергов давомида аниқланишича, жиноятчилар собиқ президент қариндоши Ринат Ахмадиевнинг уйига ўғирлик мақсадида босқинчилик уюштиришган.

Жиноятни яшириш учун Ахмадиев, унинг аёл таниши ва икки фарзандини ўлдиришган ва пулларни ўғирлаб қочишган.

Прокурор жиноятчиларга 19 йиллик қамоқ жазоси сўраганди, лекин суд ундан ҳам кучли жазо тайинлади.

XS
SM
MD
LG