Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:45

Ўзбекистон-Қирғизистон чегара муаммоси раҳбарлар иродасига боғлиқми?


Ўзбекистон баҳсли бўлиб турган Чаласарт ҳудудига ҳарбий техника ва аскар киритгани муносабати билан Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчиси маслаҳатлашувлар учун Бишкекка чақиртириб олиниши билдирилди.

Бу орада Ўзбекистон-Қирғизистон Чегара хизмати раҳбарлари ўзаро сарҳадларда юзага келган кескинликни юмшатишга қаратилган музокара бошладилар.

Бу музокарлар мавжуд муаммога барҳам¸ берадими¸ Ўзбекистон-Қирғизистон чегара муаммоси раҳбарлар иродасига боғлиқми¸ деган саволларни Қурултой дастурида муҳокма қилдик.

Қирғизистон Чегара хизмати матбуот котиби тарқатган баëнотга кўра¸ ўзаро сарҳадда ўтказилаëтган музокараларда Қирғизистон Давлат чегара хизмати раҳбари Раимберди Дуйшенбиев ва Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати қошидаги Чегара қўшинлари қўмондони Рустам Эминжонов иштирок этмоқда.

Қирғиз томони Тошкентнинг жавобини "мавҳум ва мужмал", деб баҳолади

Ўзбекистон 18 март куни икки давлат ўртасида баҳсли бўлиб турган Чаласарт ҳудудига 2 БТР. 2 КамАз ва 40 аскар киритган эди. Шундан сўнг Қирғизистон томони Тошкентга норозилик нотаси жўнатган.

22 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги нотага жавоб қайтарган. Жавобда Ўзбекистон Наврўз муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилиши доирасида Чаласартга аскар киритгани айтилган.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегара муаммоси раҳбарлар иродасига боғлиқми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:40:43 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG