Линклар

АҚШ президенти Барак Обама 4 апрелда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашади.

Оқ уйда бўладиган учрашувда “Исломий давлат” экстремист гуруҳига қарши кураш, муҳожирлар муаммоси, НАТОнинг Варшавада ўтказилажак саммити ва ҳарбий блокнинг Шарқий Европадаги салоҳиятини ошириш каби масалалар муҳокама этилади.

Оқ уй мулозимларига кўра, Столтенберг билан учрашув чоғида АҚШ президенти Барак Обама Брюсселдаги террор ҳужумлар юзасидан НАТОга аъзо давлатларга Вашингтоннинг бирдамлигини изҳор этади.

XS
SM
MD
LG