Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:08

БМТ: Суриядаги уруш туфайли камида 255 минг одам ҳалок бўлди


БМТ бош котиби Пан Ги Мун Сурияда уруш туфайли камида 255 минг киши ҳалок бўлганини таъкидлади.

Айрим манбаларда бу рақам ярим миллиондан ортиқлиги айтилади.

Жаноб Пан Ги Мунга кўра, Суриядаги уруш сабаб 4 миллиондан ортиқ одам қочқинга айланган.

"Суриядаги урушни тезроқ тўхтатиш, можарога барҳам бериш учун жаҳон ҳамжамияти барча чораларни ишга солиши керак. Акс холда уни салбий оқибатлари бутун дунёдаги вазиятга таъсир этаверади, - деди БМТ раҳбари.

Айни вақтда Сурияда қуролли тўқнашувлар давом этмоқда. Пайшанба куни Сурия ҳукумат кучлари жангларни давом эттириб, “Исломий давлат” гуруҳи эгаллаб олган Пальмира шаҳрига яқинлашгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Пальмира тарихий-маданий комплекс сифатида ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

XS
SM
MD
LG