Линклар

logo-print

Тошкентнинг собиқ прокурори шаҳар ҳокимига биринчи муовин этиб тайинлади


Тошкент шаҳар собиқ прокурори Мирзоҳид Обидов эндиликда шаҳар ҳокимининг биринчи муовини сифатида фаолятини давом эттирадиган бўлди.

У мазкур лавозимда пойтахт ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш билан шуғулланади, ўзини ўзи бошқариш органлари устидан қарайди ва ёшлар сиёсатига масъул бўлади.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати 25 март куни маълум қилди.

Мирзоҳид Обидов 2010 йилдан Тошкент шаҳар прокурори бўлиб ишлаб келаётган эди.

У шу ой бошида лавозимидан олинди.Унинг ўрнига Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Мираълам Мирзаев вақтинча шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи қилиб тайинланди.

Обидовнинг ўрнига вақтинча қўйилган Мираълам Мирзаев Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовга хотини тарафдан қариндош бўлади.

XS
SM
MD
LG