Линклар

Санкт Петербургдаги оммавий муштлашувда 3 ўзбекистонлик оғир яраланди


Россиянинг Санкт Петербург шаҳри полицияси шаҳарнинг Дыбенко кўчасида ўзбекистонлик уч муҳожирга ҳужум қилган шахсларни қидирмоқда.

"Петербургский Дневник" нашри хабарига кўра, 24 март куни юз берган муштлашув муштлашув чоғида номаълум шахслар Ўзбекистондан келган уч муҳожирни ўқ отар қурол ва пичоқ билан яралаган.

Ҳозирда ўзбекистонлик учавлон оғир аҳволда касалхонада ётибди. Ўзбек фуқароларининг исми очиқланмаяпти.

Мазкур холат бўйича Жиноят кодексининг инсон соғлигига зиён етказиш банди бўйича жиноят иши очилган.

XS
SM
MD
LG