Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:35

Volkswagen 800 мингта Touareg ва Porsche Cayenne машиналарини қайтариб олади


Германиянинг Volkswagen ширкати саккиз мингта Touareg ва Porsche Cayenne русумдаги енгил машинасини қайтариб олишини билдирди.

Бунга ишлаб чиқарилган машиналарнинг педалидаги нуқсонлар сабаб бўлган.

Айни муаммолар сабаб 2011-2016 йилларда ишлаб чиқарилган 391 мингта Volkswagen Touareg ва 410 мингта Porsche Cayenne машиналари қайтариб олинади.

Ширкат истеъмолчилар ишончини қайта қозониш йўлида барча имкониятларни ишга солажагини билдирган.

Аввалроқ, АҚШ атроф-муҳит агентлиги ва Калифорниядаги ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи идора 2014—2016 йилларда ишлаб чиқарилган Volkswagen, Audi ва Porsche машиналарини тестдан ўтказиш чоғида кўрсатилган зарарли чиқиндилар ҳажми мазкур транспорт воситаларидан фойдаланиш пайтида қайд этилганидан кам бўлганини аниқлаган эди.

XS
SM
MD
LG