Линклар

logo-print

Брюссель аэропорти 29 мартгача ёпиқ қолади. Бу ҳақда аэропорт маъмурияти 26 март куни маълум қилди.

Брюсселда ўттиздан зиёд одам ўлимига сабаб бўлган портлашлар ортидан шаҳар аэропортида “янги хавфсизлик чоралари” жорий этилиши айтилмоқда.

Аммо, қандай хавфсизлик чоралари ҳақида гап бораётгани маълум эмас.

Белгия полицияси кеча Брюсселнинг Схаербек мавзесида рейдлар ўтказиб, сешанба кунги ҳужумларга алоқадорлиги гумон қилинаётган уч шахс ва Франция пойтахти Парижда террор ҳуружи режалагани гумон қилинаётган бир шахс ушлаганини билдирди.

Брюсселдаги сешанба кунги ҳужумлар ўтган йил ноябридаги Париж ҳужумларига боғлиқ, деб кўрилмоқда.

Ҳар икки ҳужумларга масъулиятни “Исломий Давлат” экстремист гуруҳи зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG