Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:07

Путин Қодировни Чеченистоннинг амалдаги етакчиси этиб тайинлади


Россия президенти Владимир Путин Рамзан Қодировни Шимолий Кавказ ҳудудида жойлашган Чеченистон давлатининг амалдаги бошчиси этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Қодиров билан 25 март куни Кремлда учрашган Путин чечен лидери сентябрда бўлиб ўтадиган cайловда иштирок этишига умид қилишини билдирди.

“Чеченистоннинг халқи, чечен халқи сайлов олди кампанияси жараёнида сиз давлат учун қилган ишларингизни муносиб баҳолашига ишонаман”, деди Россия президенти.

Қодировнинг ҳозирги муддати 5 апрель куни ўз ниҳоясига етади. “Интерфакс” рус матбуот агентлиги Қодировнинг исми ошкор қилинмаган “яқин ёрдамчи”ларидан бири Қодиров сайловда иштирок этишини “катта ишонч билан” такидлагани ҳақида хабар қилди.

39 ёшли Қодиров Чеченистонни 2004 йил отаси, мамлакатнинг собиқ президенти Аҳмад Қодиров ўлдирилганидан бери бошқариб келади. Путин 2007 йил кичик Қодировни Чеченистон бошчиси этиб тайинлаган.

1990 йилларда Қодиров ҳам, унинг отаси ҳам русларга қарши айирмачилик жангини олиб борган. Аммо кейинроқ улар руслар тарафига ўтган.

Кўпчилик инсон хуқуқларининг поймол қилинишда, жумладан, одам ўғирлашлар, бедарак йўқолишлар, қийноқлар ва сиёсий рақибларнинг ўлдирилишида Қодировннг қўли борлигини айтиб келади.

Қодиров билан алоқаси бор одамлар 2015 йил муҳолифатчи Борис Немцов ўлимида айбланиб, жавобгарликка тортилди. Қодиров бу ишда қўли борлигини рад этcа ҳам, айбланувчидарнинг бири Заур Дадаевни “чинакам ватанпарвар”, деб таърифлади.

Қодиров яқинда Путинга қарши чиқувчиларнинг барчасини “миллат сотқинлари” деб атаб ҳамда ижтимоий тармоқларда собиқ бош вазир Михаил Косянов ва яна бир мухолифатчининг снайпер мўлжалида турган сурати билан бўлишиб эътирозларга сабаб бўлди.

Қодиров тиш-тирноғигача қуролланган 30 минг аскардан ибирот армияга етакчилик қилиб келади.

(Нодир Отаев таржимаси)

XS
SM
MD
LG