Линклар

АҚШнинг энг юқори лавозимли ҳарбий қўмондони 25 март куни Пентагон АҚШ президенти Барак Обамага Ироқдаги америкалик қўшинлар сонини оширишни таклиф қилишини билдирди. Штаб етакчиларининг бирлашган қўмитаси бошчиси генерал Жозеф Данфорд “Бизда Ироқ хавфсизлик кучларига кўрсатаёган ёрдамимиз кўламини ошириш бўйича чун бир неча таклиф бор бўлиб, уларни келаётган ҳафталарда президент билан муҳокама қиламиз”, деди.

“Мудофаа вазири Эштон Картер ва мен келаётган ҳафталарда Ироқдаги АҚШ кучлари сони ошади, деб ишонамиз, лекин ҳали бунга қарор қилингани йўқ”, деди генерал Данфорд.

Картерга кўра, президентга Ироққа қўшимча АҚШ қўшинларини юбориш, жанг миссиялари учун Apache вертолётларини юбориш, кўпроқ махсус амалиёт кучларини юбориш ёки уруш фронтига яқин Ироқ бўлимларига америкалик ҳарбий маслаҳатчиларни юбориш вариантлари таклиф қилинади.

Данфорд яна таклифларга Ироқ кучларига Мосул шаҳрини қайтиб олиш учун ёрдам бериш йўллари ҳам киритилишини билдирди. Мосул “Исломий давлат” жангари гуруҳи эълон қилган “халифалик”нинг энг катта шаҳридир. Генералнинг айтишича, Мосулни озод қилиш амалиёти узоқ чўзилади ва осон кечмайди. Мазкур ҳафтада АҚШ ҳарбийлари илк маротаба Ироқ шимолида Fire Base Bell деб номланувчи кичик базада 200 га яқин америкалик ҳарбий денгизчи борлигини ошкор қилди. Мазкур артиллерия ёрдамида Ироқ кучларига кўмаклашиш кўзда тутилган.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозир Ироқда 3, 870 нафар АҚШ ҳарбийси бор. Аммо Данфорд аслида бу сон 5 мингга яқин эканлиги ҳақидаги матбуот хабарларини рад этмади.

АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий амалиётлари кўламини ошириш Обама маъмурияти учун нозик масаладир, чунки президент Америка Ироққа қуруқлик кучларини юборилмаслигини ваъда қилиб келади.

Америка қўшинларига “Исломий давлат” ҳужум қилиши хавфи жуда баланддир. Fire Base Bell очилганидан кейин икки ҳафта ўтиб жангарилар ҳужумига учради.

Қолаверса, Ироқнинг Эрон дастакловчи шиа жангарилари ўз мамлакатларига кўпроқ АҚШ ҳарбийси юборилишига кескин қаршидирлар.

(Нодир Отаев таржимаси)

XS
SM
MD
LG