Линклар

Ўзбекистондаги “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, Самарқандда ёшлар орасида ўз жонига қасд қилиш холатлари кўпайган.

Самарқанд шаҳри, Ургут, Булунғур, Каттақўргон туманларида шу йилни биринчи чорагида ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ 60дан ортиқ ҳолат қайд этилган.

Самарқандга сафар қилган "Эзгулик" жамияти раҳбари Васила Иноятованинг айтишича, ўз жонига қасд қилиш холатларинингаксари мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари орасида содир бўлган.

Суиқасд ҳолатларинингасосий сабаблари эса иқтисодий танглик экани айтилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳар йили дунёда бир миллионга яқин одам ўз жонига қасд қилади ёки ҳар 40 сонияда кимдир ўз ҳаётига ўзи нуқта қўяди.

Лекин, Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги жонга қасд қилиш холатлари ҳақидаги статистик маълумотни жамоатчиликдан сир тутиб келади.

XS
SM
MD
LG