Линклар

Бельгия прокурорлари Брюсселдаги портлашларга алоқадорликда гумон қилиниб ушланган 3 шахсга айблов эълон қилди.

22 март куни Брюссел аэропорти ва метросида содир бўлган портлашда 31 киши ўлди, 300 атрофида одам жароҳатланди. "Исломий давлат" террор гуруҳи бу ҳужумлар учун масъулиятни зиммасига олган.

Бельгия маҳаллий матбуотига кўра, қўлга олинганлардан бирининг шахси Файсал С. шаклида матбуотга маълум қилинган, қолган иккисининг шахсига оид маълумотлар сир сақланмоқда. Файсал. С.нинг 22 март куни аэропортда ака-ука худкушлар Холид ва Иброҳим ал-Бақравийлар билан бирга бўлган учинчи шахс экани тахмин қилинмоқда.

Уччовлон 25 март куни Брюсселда қўлга олинган. Бу шахслар Париж полициясининг 24 март кунги эҳтимолий террор хуружи олди олинган амалиётлари натижасида ушланган.

Бундан ташқари, Бельгия расмий телевидениеси уч шахсдан бири портловчи мосламалар солинган рюкзак билан қўлга тушганини хабар қилмоқда.

XS
SM
MD
LG