Линклар

Сурия армияси “Исломий давлат” қўлида қолаётган қадимий Палмира шаҳрини қайта эгаллади.

27 март куни расмий телевидение орқали берилган хабарда давлат армияси шаҳар устидан назоратни тўлиқ ўрнатгани айтилди.

Британиядаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари гуруҳи берган маълумотга кўра, якшанба куни эрталаб шаҳарнинг шарқий қисмида отишма овозлари эшитилган, аммо "Исломий давлат" жангариларининг чекинаётгани кузатилган.

ИД жангарилари Палмирани ўтган йилнинг май ойида эгаллаган ва шундан сўнг шаҳардаги бир қатор тарихий обидаларни вайрон қилган эди.

Бу обидалар ЮНЕСКО томонидан рўйхатга олинган ҳамда уларнинг вайрон қилиниши ташкилот томонидан бутун инсоният учун даҳшатли фожеа ўлароқ баҳоланган эди.

XS
SM
MD
LG